• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди
Фото: “ЎФА”
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳамда “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финал учрашувида қатнашмайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Франция клуби келишувига кўра ҳимоячи финалгача бўлган баҳсларда қатнашиши керак бўлган.

“Дарё” манбасининг хабар беришича, ҳимоячи ҳафта сўнггида ўтказилиши керак бўлган финал баҳсида терма жамоага ёрдам бера олмайди ва Францияга жўнаб кетади. Ассоциация Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилаётган клуб билан финал баҳси борасида келишувга эриша олмаган.

“Ланс” клуби 3 май куни Франция чемпионати доирасидаги учрашувда “Лорян”га қарши баҳс олиб боради ва катта эҳтимол билан Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсда иштирок этади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар