• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
2024 йилда 5та қуёш ва 1та шамол электр станцияси ишга туширилади
Фото: Shutterstock
Президентнинг “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни янада жадаллаштириш ва республика энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарорда белгиланаётган режалар ижросини таъминлаш асосида 2024 йилда умумий қуввати 1470 МВтга тенг бўлган 6 та лойиҳа, шундан, 1270 МВтга тенг 5 та қуёш, 200 МВтга тенг 1 та шамол электр станцияларни ишга тушириш, умумий қуввати 350 МВт бўлган кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатиш таъминланади.

Бунда, ҳар бир йўналиш бўйича ҳудудлар кесимида, лойиҳалар кесимида режалар тасдиқланади.

Республикага импорт қилинаётган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг сифат кўрсаткичларини сақлаш бўйича нормалар киритилади.

Хусусий шериклик тамойили асосидаги лойиҳалар доирасида “маҳаллий контент” камида 25 фоизни, шу жумладан кабел-ўтказгич маҳсулотларида камида 70 фоизни, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларида камида 50 фоизни ташкил этиши шарти қўйилади.

Ягона энерготизимга улаш билан боғлиқ инфратузилмани қуриш ишлари тўлиқ маҳаллий компаниялар томонидан амалга оширилади.

Иқтисодиёт тармоқларида энергияни тежаш бўйича дастурларни бажарилиши эвазига ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот (бажарилаётган иш, кўрсатилаётган хизмат) бирлигига нисбатан ёнилғи-энергия ресурслари сарфи (энергия сиғими) ҳар йили 3 фоиздан камайтириб борилади.

2024 йилда республикадаги йирик саноат корхоналарида ёнилғи-энергия ресурсларини тежашнинг режа кўрсаткичлари ва амалий чора-тадбирлар режаси белгиланиб, 800 млн куб метр табиий газ, 977 млн кВт/соат электр энергияси ва 5,7 минг тонна нефт маҳсулотлари тежалишига эришилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Dasturlash foundation


Ўхшаш янгиликлар