• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.2°C
Detail image

Украина президенти Владимир Зеленский G7 саммит иштирокчиларига видеомурожаат йўллади. У «Катта еттилик» етакчиларини Украинадаги уруш 2022 йил охиригача якунланиши учун ҳамма нарсани қилишга чақирган.

Зеленскийнинг айтишича, қишда Украина қўшинларига Россия томонидан эгалланган ҳудудлар устидан назоратни тиклаш учун ҳарбий амалиётлар ўтказиш қийинроқ бўлади. У G7 давлатларини оғир қуроллар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлаш, шунингдек, ғалла экспорти ва урушдан кейин Украинани қайта тиклашда ёрдам беришга чақирди.

Украина президенти, шунингдек, Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтиришга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар