• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

44-шахмат Олимпиадаси Россияда ўтказилмайди. Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шу қарорга келди.

«FIDE кенгаши 44-шахмат Олимпиадасини, жумладан, имконияти чекланган ўйинчилар учун мусобақаларни ҳамда FIDE конгрессини Россияда ўтказмаслик тўғрисида қарор чиқарди», — дейилади хабарда.

Турнир қайси мамлакатда ўтказилиши ҳозирча номаълум.

Олимпиаданинг янги ташкилотчисини топиш ҳамда FIDEнинг 2022 йилдаги конгресси ўтказилиш жойи ва санаси ҳақида ахборот бериш учун бор имкониятимизни ишга соламиз, дейилади ташкилот баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги шахмат Олимпиадаси Москвада 26 июлдан 8 августга қадар ўтказилиши керак эди.

Маълумот учун: Халқаро шахмат федерациясининг президенти Аркадий Владимирович Дворкович — россиялик.

Ўхшаш янгиликлар