• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси «Андижон — Самарқанд — Андижон» йўналиши бўйича HY049/HY050 рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинганини маълум қилди.

Шунингдек, «Бухоро — Наманган — Бухоро» йўналиши бўйича HY73/74 рейслари ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинган.

HY091/HY092 «Тошкент — Андижон — Тошкент» рейси эса ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да амалга оширилади, Андижон аэропортига етиб келиш соат 14:00. Қайтиш рейси маҳаллий вақт билан соат 16:20 га белгиланган.

Бундан ташқари, «Uzbekistan Airways» HY9605 «Самарқанд — Москва», HY639 «Самарқанд — Санкт-Петербург» йўналишидаги рейсларни об-ҳаво шароити туфайли соат 15:00 га қолдирди.

Шунингдек, «Flydubai» авиакомпаниясининг «Самарқанд — Дубай» йўналиши бўйича FZ770 рейси соат 19:00 га кўчирилди.

Компания хабарига кўра, ҳозирда Самарқанд аэропортида учиш-қўниш йўлагини тозалаш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилган.

Ўхшаш янгиликлар