Бугун, 6 май куни маҳаллий вақт билан соат 10:41 да Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида зилзила ҳодисаси кузатилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила эпимаркази Ургут туманида, 10 км чуқурликда жойлашган. Марказда зилзила кучи 4 баллни ташкил қилган.
Ер силкиниши, жумладан, Ургут (2-3 балл), Тойлоқ (2 балл), Булунғур (2 балл) ва Самарқанд (2 балл) туманларида, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Китоб (2 балл) ҳамда Шаҳрисабз (2 балл) туманларида сезилган.