• 11417.98
  • 12123.61
  • 149.33
weather Тошкент: +10°C
Detail image

Бугун Тошкент вақти билан 11:01 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.

Қайд этилишича, бугун 19 март куни Тошкент вақти билан 11:01 да (19.03.2023 йил, Гринвич бўйича 06:01 да) Тожикистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 38,68 градус шимолий кенглик; 73,18 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 443 км жанубий-шарқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча 18 март куни Эквадорда 6,7 магнитудали зилзила содир бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар