• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +30°C
Detail image

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани «Зиёкор» маҳалласидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан сўнг, уйдан қотиллик аломатлари билан аёл ва икки нафар боланинг жасади топилгани айтилмоқда.

Ҳодиса 2024 йил 27 апрел куни соат 02:55 ларда содир бўлган.

Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми«а,ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

Ўхшаш янгиликлар