![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/xabar/xabar647094cee9736.jpg)
Бугун, 26 май куни Россия армияси Днепрни ўққа тутиш вақтида тиббиёт муассасаси биносига ракета ҳужуми уюштирди.
Днепропетровск вилояти раҳбари Сергей Лисакнинг берган маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, камида 15 киши жароҳат олган.
«Хужум оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларни қутқариш ишлари давом этмоқда. Барча керакли хизматлар жалб қилинди», — дея ёзма баёнот берган Владимир Зеленский.
Ракета ҳужуми натижасида 2 та бино ёниб кетган. Ёнғин майдони 500 квадрат метрни ташкил қилади.