• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.8°C
Detail image

Ёнғоқ теришга чиққан хитойлик Ҳу фамилияли киши бошқарувини йўқотган ҳаво шарида икки кун осмонда тентираб юрди. CNN ёзишича, ҳодиса ўтган якшанба куни Хэйлунцзян провинциясининг Хайлин уездида содир бўлган.

Ҳу ва шериги ҳаво шарида кўтарилиб, кедр ёнғоғи теришаётган эди. Кутилмаганда аэростат (ҳаво шари) бошқарувини йўқотиб, баландлашишни бошлаган. Шерик сакраб тушиб қолган, Ҳу эса улгурмаган.

Қутқарувчилар «зўраки сайёҳ»ни унинг мобил телефони сигнали орқали топишди. Бошқарувини йўқотган ҳаво шари 300 километргача учиб бориб, дарахтлар шохига ўралиб, пастга қулаган. Ҳу енгил жароҳат олиб, омон қолган.

Таъкидланишича, бу ёнғоқ терувчилар билан содир бўлаётган биринчи ҳаво ҳодисаси эмас. 2019 йилда ёнғоқ терувчи икки хитойликни ҳаво шари 10 километрга олиб қочганди. Улар ерга эсон-омон ерга қўнишганидан сўнг, парвоз қоидаларини бузганликлари учун жаримага тортилганди.

Ўхшаш янгиликлар