• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

Бельгия бош вазири Александр де Кроо йил охиригача Украинага F-16  қирувчи самолётлари юборилишини маълум қилди.

Александр де Кроо қирувчи самолётлар пули музлатилган Россия активлари ҳисобидан тўланишини айтган.

Бельгияда кўплаб музлатилган рус активлари борлигини эслатган де Кроо: «Украинлар ўзларини ҳимоя қилишлари учун русларнинг пулларидан фойдаланамиз. Самолётлар учун харажатлар Бельгия бюджетидан тўланмайди».

Унга кўра, F-16 қирувчи самолётлари йил охиригача Украинага юборилади: «Бу Украина мудофааси учун катта қадамдир. Мамлакатимиз аллақачон F-16 коалициясининг аъзоси сифатида етказиб берилган самолётларни таъмирлаш ва украиналик учувчиларни тайёрлаш учун масъул эди. Аммо энди биз Украинага самолётлар етказиб берадиган чекланган давлатлар қаторига қўшилдик».

Ўхшаш янгиликлар