• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.3°C
Detail image

«Saab» компанияси Абу-Даби (БАА)да ҳарбий мақсадлар ва кризисли шароитлар учун замонавий ва ишончли 5G алоқа тизими (DeployNet)ни синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Army Recognition» хабар берди.

DeployNet энг мураккаб шароитлар учун мўлжалланган масштабланувчи симсиз 5G/LTE тармоқ бўлиб, кўплаб ахборот манбалари, узатгичлар ва фойдаланувчининг ўзаро хатти-ҳаракатларига боғлиқ замонавий миссияларни юқори ўтказувчанликдаги алоқа билан таъминлайди.

Ишончли киберхавфсизлик ҳимоясига эга ушбу ихчам тизим географик олис ҳудудларда ва локал тармоқлар ишдан чиққан объектларда қўлланилади.

DeployNet реал вақт тартибида юқори сифатли оқимли видеони узата олади. Тизим ҳарбий базаларни қўриқлаш, қутқарув амалиётлари ва разведка мақсадлари учун мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар