• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Шайхонтоҳур-фильм» киностудияси томонидан «Аёл қалби» бадиий фильми суратга олинди. Кинокартинада шифокор аёл тақдири хақида ҳикоя қилинади. Фильм Янги Ўзбекистон давридаги аёллар ҳаётидан сўзловчи энг яхши филмлардан биридир.

Фильм ижодкорлари
Фильм сценарий муаллифлари Жамилахон Пўлатова ва Зулфия Йўлдошева, постановкачи режиссёр Жамилахон Пўлатова, постановкачи операторлар Дилмурод Турдибоев ва Диёр Исматов, постановкачи рассом Эркин Хушматов, композитор Сардор Эргашев. Бир қатор машҳур ижодкорлар иштироки ҳам фильмни янада диққатга сазовор қилган. Бош ролни ижро этган Раъно Шодиева ва Дилдора Умаровалар тимсолида аёлнинг нозик қалби очиб берилган.



Шу билан бирга, Улуғбек Юнусов, Зуҳра Ашурова, Билол Исаков, Раъно Ярашева, Гулчеҳра Жамилова, Улуғбек Рустамов, Улуғбек Холметов, Гулруҳ Пирназарова, Жамол Валиев, Мавлуда Аҳмедова, Меҳриддин Раҳматовлар ҳам филмда муҳим эпизодларни ижро этишган.

Жамилахон Пўлатова ушбу фильм ҳақида: «Кино фильмларимизни танқид қилаётганларнинг, албатта, фикрларини, таклифларини инобатга оламиз. Аммо улар ҳам бизни кино олиш жараёнимизда қатнашишса, бу соҳанинг иши қанчалик машаққатли ва оғирлигини ҳис қилишарди. Масалан, мен «Аёл қалби», дея номланган сериал устида ишлаяпман. Сериалда 72 та персонаж бор. Уларнинг ҳар бири билан тил топишиш, ишлашнинг ўзи бўлмайди. Кино олиш иши жуда машаққатли ва маблағга бориб тақаладиган жараён. Мана шу томонларини ҳам ҳисобга олишларингизни сўраб қоламан», – деган эди.

Фильмнинг аҳамияти нимада?
Фильмнинг қийматини турли мезонларда ўлчаш мумкин. Дизайн, овоз, актёрлик маҳорати, эффектлар, бадиий талқин ва ҳоказолар. Шунга қарамасдан, фильмдаги энг асосий жиҳат бу унинг ижтимоий юкидир. «Аёл қалби» мана шундай қийматга эга филмдир. Филмдаги шифокор аёл (бош қаҳрамон) образи орқали жамиятдаги ёлғиз аёлларга бўлган ахлоқсиз қараш, касб ва оила масалаларидаги номутаносибликни кўрсата олган. Дилдора Умарова ижро этган образ ҳам мунозарали ҳисобланади. Аёл қалбини англаш учун бу образни ҳам яхшилаб кузатишга тўғри келади.

Аёллар ва қизлар муаммолари, уларнинг шахсий ҳаётидаги камчиликлар, уларнинг қалбини тушуна олиш каби масалалар етарлича таҳлил қилинган. Фильмни томоша қилишингизни маслаҳат берамиз.

Премьера тез кунларда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар