• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Юнусобод туманидаги 212 та географик объектнинг номини ўзгартириш ёки янги ном қўйиш бўйича овоз бериш жараёни бошланганини эълон қилди

Таклифларни қабул қилиш 29 апрелда бошланди ва 13 майгача давом этади.

Овоз бериш учун geonom.tashkent.uz сайтининг бош саҳифасида харита остидаги «Овоз беришда иштирок этиш» ҳаволасини, сўнг кўча бўлимлари кўрсатилган доиралардан бирини босиш зарур.

Шу билан бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:

  • Оғзаки равишда: +99871 210 04 13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача) мурожаат қилиш орқали;
  • Ёзма: 100060, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ислом Каримов шоҳкўчаси 51-уй почта манзилига хат юбориш орқали;
  • Электрон шаклда: geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига хат юбориш йўли билан.

Ўхшаш янгиликлар