• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ таъминоти истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов “табақалаштирилган тарифлар” сабаб бойлар ўз харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги кераклиги ҳақида ёзди

"Таъкидлаш керак, Ўзбекистонда электр энергияси истеъмолига тўловлар унинг таннархига мос келмайди, орадаги тафовут давлат бюджетидан субсидиялар ҳисобига қопланади. Бундай ёндашув фуқароларнинг моддий имкониятидан қатъи назар, бутун аҳоли учун қўлланилади.

Энергия ресурсларининг жиддий танқислиги шароитида моддий таъминланган фуқаролар харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз", - дейди у. 

Энергетика вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир аҳолининг 15 фоизи ойига 300 кВ•соатдан ортиқ электр энергиясини истеъмол қилади. 75 фоиз аҳолининг истеъмоли эса 200 кВ•соатдан ошмайди.

Албатта, Ўзбекистоннинг энергетика тармоғи туб ислоҳотларга муҳтож, шу муносабат билан тарифларни ўзгартириш ва бозор механизмларини жорий этиш зарур.

Ислоҳотлар билан бирга, биз масъул вазирлик ва идораларни қуйидагиларни инобатга олишга чақирамиз:

- Қарор ижроси доирасида марказий иситиш тизими ва табиий газдан фойдаланиш имкони йўқ ҳудудлардаги шароитларни ҳамда асосий иссиқлик манбалари печка ва кондиционерлар эканлигини ҳисобга олиш зарур;

- Энергетика вазирлиги юқори кучланиш бўлганда маиший техникаларига зарар етган истеъмолчиларга компенсация тўлаш механизмларини ишлаб чиқиши зарур;

- Ҳукумат давлат бюджетидан энергия тармоғини модернизация қилишга ажратилган маблағларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаши керак;

- Хорижий тажрибани ўрганиш ҳам муҳим. Масалан, дифференцияланган тарифлар қўлланиладиган мамлакатларда электр энергиясига талаб юқори бўлган пайтларда (аномал ҳаво шароитларида) тариф нормалари сезиларли даражада оширилади. 

Ўхшаш янгиликлар