• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

1 май куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев «Sojitz» компанияси Европа филиали бош менежери Мачида Ясуҳиде ҳамда «Rönesans» компанияси бошқарув раиси Джем Озогуз жаноблари билан учрашди.

Учрашувда транспорт соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Хусусан, хорижий компания вакиллари Ўзбекистонда пуллик автомобиль йўлларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳаларда иштирок этишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди.

Хорижий компания вакилларига мамлакатимизда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида ДХШ асосида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.

Ўхшаш янгиликлар