• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Centrum Holding" компанияси раҳбари Абдулазиз Абдурахмонов бошчилигидаги делегациясининг Венгриянинг "Waberer’s" компанияси раҳбари Барна Эрделйи билан музокаралари ташкил этилди. 

Учрашувда транспорт - логистика, хусусан, Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасида авиақатновлар соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, миллий авиаташувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Автомобиль транспорти орқали халқаро юк ташувларини ривожлантиришда "Centrum Holding" компаниясининг Тошкент, Ангрен ва Андижон шаҳарларидаги омбор терминаллари ҳамда "Waberer’s" компаниясининг Европанинг турли нуқталаридаги терминаллари имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунида икки компания ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича шартнома имзолашга келишиб олинди.

"Waberer’s" компанияси 1948 йилда ташкил этилган. Ҳозирги кунда мазкур компанияда 6 мингдан ортиқ киши ишлайди. У, шунингдек, 2800 дан ортиқ юк автотранспорт воситалари, Европанинг турли шаҳарларида 250 минг квадрат метр майдонда омбор терминалларига эга. Компания Европанинг 40 дан ортиқ мамлакатлари ва халқаро миқёсда 100 дан ортиқ йўналиш бўйлаб юк ташувларини амалга оширади.

Ўхшаш янгиликлар