• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.9°C
Detail image

2024 йил январ-март ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 33 090 та юридик шахс томонидан 2,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 262,8 млрд сўми, яъни 12,1 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. 

Уларнинг жами товар айланмаси қарийб 2,8 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 18,1 млрд сўм.

Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан қўлланилган солиқ имтиёзлари ҳамда тўланган солиқлар батафсил инфографикада.

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС - 133,4 млрд сўм;
  • ЖШОДС - 41,6 млрд сўм;
  • фойда солиғи - 40,8 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ - 32,6 млрд сўм;
  • мол-мулк солиғи - 8,8 млрд сўм;
  • ер солиғи - 5,2 млрд сўм;
  • бошқа солиқлар - 0,3 млрд сўм.

Ўхшаш янгиликлар