• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Ўзбекистонда ички ишлар органлари фаолиятида дронлардан фойдаланиш жорий этилмоқда

Бу тизим ходимларига енгиллик яратиш мақсадида амалга оширилиб, қурилма ИИОга фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш ва тезроқ бартараф этиш имконини бериб, вақтни ва ресурсларни тежайди, харажатларни камайтиради.

“ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан ҳудудларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари, йўл-патруль хизмати инспекторлари, ИИОларнинг бошқа соҳавий хизматлари ходимларини ўқитиш бўйича учта махсус ишчи гуруҳ тузилган”, — дейди ИИВ Ахборот технологиялари бўйича бўлим бошлиғи Шоҳрух Мухторов.

Тасдиқланган режага асосан, Андижон вилояти ИИБ ва ҳудудий тузилмалари ходимлари учун назарий ва амалий машғулотлар ташкил этилди. Уларда ходимларга дронларнинг турлари, тактик-техник таснифлари ҳамда ишлатиш тартиби ҳақида тушунтиришлар берилган.

Хизмат вазифасини бажатишда технологиялардан фойдаланиш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва олдини олиш борасидаги кўникмалар шакллантирилган.

“Ички ишлар ходимларини дронлардан фойдаланишга ўқитишда ҳудудда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда тирбандликларни бартараф этиш, маҳаллаларда криминоген вазиятдан тезкор хабардор бўлиш каби салбий хатти-ҳаракатларга қарши курашиш асосий тамойиллар сифатида белгиланган”, — дейди Шоҳрух Мухторов.

Унинг қайд этишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш юқори самарадорликка имконият яратади.

Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари, йўлларда қоидабузарликларни аниқлаш, қидирув-қутқарув, жумладан, олиб қочилган ва ўғирланган автомобилларни топиш имконини беради. Бунда тезкорлик таъминланиб, вақт, ресурс ва маблағлар тежалади, дея таъкидлайди у.

Ўхшаш янгиликлар