• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Солиқ мобил иловасида бепул рўйхатдан ўтган ҳолда даромад солиғидан имтиёзга эга бўлиб, бугунги кунда 481,4 минг нафар ҳайдовчи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда. Эътиборлиси шундаки уларни 1 500 нафарга яқин аёл ҳайдовчилар.

213,1 минг нафари солиқ органлари ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинган 6 та онлайн-такси агрегаторлари (Yandex, Uklon, MyTaxi, Intellekt servis, Promo Technology group, TOTMEGA) орқали фаолият юритмоқда.

2024 йилнинг ўтган даврида улар томонидан тўланган солиқлар 20,4 млрд сўмни ташкил этган. Кўрсатилаётган ҳар бир ташиш хизмати учун электрон фискал чек шаклланмоқда.

Фискал чек берилиши ҳисобига йил бошидан 866,3 млрд сўм шундан, январь ойида 73,8 млрд сўм, февраль ойида 159,4 млрд сўм, март ойида 414,1 млрд сўм, апрель ойида 219 млрд сўм даромадлари расмийлаштирилди. Шунингдек, интеграция қилиш бўйича яна 125 та агрегаторга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар