• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image

Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг баъзи жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумикн. Ҳаво ҳарорати 23-28о атрофида бўлади.

Сешанба ва чоршанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ҳавонинг яна бир қисми кириб келиши бошланади. 7-8 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 8 майда Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида 7-8 май кунлари қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати 30-33о гача кўтарилади.

9-10 май кунлари нам ҳаво масалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Фақат 9 майда Фарғона водийсида, 10 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши кутилмайди. Бу кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди ва 10 майга келиб 20-25о гача бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 6 майда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7-8 майда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.

Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) 10 май куни ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда: 6 майда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 26-28о бўлади. 7-8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 30-33о гача кўтарилади.

9 майда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 30-32о бўлади.

10 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 22-25о гача пасаяди.

Ўхшаш янгиликлар