• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image

3 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Татяна Молчан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги жорий ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, хорижий томон Ўзбекистоннинг Трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тўғрисидаги конвенциянинг Сув ва саломатлик тўғрисидаги Протоколига қўшилишини олқишлади.

Шу билан бирга, Татяна Молчан Ахборотдан фойдаланиш, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки ва атроф-муҳит масалалари бўйича одил судловдан фойдаланиш тўғрисидаги конвенцияга (Орхус конвенцияси) қўшилиш жараёнини тезлаштиришга чақирди.

Учрашувда сув таъминоти, канализация ва сув ресурсларини фавқулодда вазиятларда ифлосланишдан ҳимоя қилиш соҳасида янги лойиҳа бўйича қўшма ижобий ҳаракатлар муҳокама қилинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистонда ичимлик суви сифати устидан назоратни кучайтириш зарурлиги тўғрисидаги ҳисоботларини инобатга олган ҳолда, сув сифати бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш учун европалик мутахассисларни жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувдан сўнг меҳмонларни ҳаво сифати мониторинги ва экологик қоидабузарликларга жавоб беришнинг онлайн тизими ҳамда чиқиндиларни йиғиш ва ташиш ускуналарини кузатиш тизими билан таништириш мақсадида вазирликнинг Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказига ташриф уюштирилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга келишиб олдилар.

Ўхшаш янгиликлар