• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Дилшод Азимов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациянинг Испанияга ташрифи ташкил этилди

Ташриф давомида Испания Иқтисодиёт, савдо ва бизнес вазирлиги, Ташқи савдо институти (ICEX) ҳамда "Almar Water", "IDOM", "Hidroconta" ва "WEG" каби компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.

Иқтисодиёт, савдо ва бизнес вазирлигининг халқаро савдо ва инвестициялар департаментида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ҳукумати томонидан сўнгги йилларда ичимлик ва оқова сув тизимини яхшилаш борасида кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди.

Испания томони FIEM фонди орқали Ўзбекистондаги лойиҳаларни молиялаштиришга, шунингдек испан компаниялари иштирокидаги давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун грант маблағларини тақдим этиш имкони мавжудлигини маълум қилди.

Томонлар Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистонда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

Мадриддаги Ташқи савдо институтида ичимлик ва оқова сув соҳасида фаолият юритувчи етакчи испан компаниялари вакиллари иштирокида давра суҳбати ва В2В шаклидаги музокаралар ташкил этилди.

Тадбир чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган соҳавий ислоҳотлар, "Ўзбекистон-2030" стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар, истиқболли лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказилди. Учрашувлар якунига кўра, бир қатор Испания компаниялари билан инвестициявий ва технологик ҳамкорликни йўлга қуйиш бўйича келишувларга эришилди.

Ўхшаш янгиликлар