• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар ижтимоий тараққиёт ва оила вазири Марям Ал-Миснад билан учрашув ўтказди

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қатар вазири ушбу мамлакатнинг ногиронлар учун шаҳар инфраструктурасини яхшилаш, етим болалар ва қарияларга эътибор бериш, жамиятда хотин-қизлар ўрнини мустаҳкамлаш йўналишларида эришган ютуқлари бўйича тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди. У, шунингдек, Қатарда мазкур йўналишларда иш олиб борувчи жамоат ташкилотлари фаолияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик лойиҳаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди.

Вазир Марям Ал-Миснад Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти бошчилигидаги делегацияни Қатарга таклиф қилди.

Ўхшаш янгиликлар