• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Асакадаги UzAuto Motors заводида охирги Chevrolet Lacetti автомобили ишлаб чиқарилди.

У автомобил корхонаси тарихидаги сўнгги Lacetti (Gentra) сифатида ёдда қолади. Қайд қилинишича, завод жами 487 минг 104 та шундай автомобил ишлаб чиқарган.

Chevrolet Lacetti ишлаб чиқариш 2013 йилда бошланган. Дастлаб йилига 11 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич қарийб 90 мингга етган эди.

Завод ушбу автомобилни ишлаб чиқаришни 2024 йил январ ойидан тўхтатишни режалаштирган эди. Бироқ, комплектация ва эҳтиёт қисмлар мавжудлиги боис ишлаб чиқариш жараёни яна бир неча ой давом этди.

Ўхшаш янгиликлар