• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

30 июнь куни Ўш вилоятининг Ноокат тумани, Кўк-Жар қишлоғи ҳудудидаги кўприк қулаб тушди. Бу ҳақда “Закон.кз” хабар берди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, Ўш-Раззоқов автомобиль йўлининг 63-километрида Найман кўприги сел оқими туфайли қулаб тушган. 

Кўприкнинг қулаши сел оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. 

Воқеа жойида реставрация ишлари олиб борилмоқда.

Шу куни Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги самолётида қозоғистонликларни эвакуация қилиш ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз ватанларига етказиш учун Ўш шаҳрига етиб келган.

Ўхшаш янгиликлар