• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Урал давлат тиббиёт университети раҳбарияти ва бу ерда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА

Урал давлат тиббиёт университети ва Наманган давлат университети ўртасида икки томонлама диплом бериш дастури амалга ошириляпти. Ватандош талабалар мазкур дастур асосида ушбу олий таълим муассасасида ўз ўқишларини давом эттирмоқда.

Юртдошларимиз билан кечган учрашув чоғида давлатимиз раҳбарияти томонидан мамлакатимизда таълим, илм-фанни ривожлантириш, ёшларнинг билим олиши ва иш билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, сиёсий жабҳаларда кечаётган ўзгаришлар алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, иштирокчиларга Бош консулхона фаолияти, хусусан ватандошларга кўрсатилаётган консуллик-ҳуқуқий хизматлар тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда сўзга чиққан фаол талабалар мамлакатимиз ҳукумати томонидан хорижда таҳсил олаётган ёшларга кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик билдириш баробарида, Ўзбекистонда кечаётган барча ўзгаришларни юқори баҳоладилар. Улар, шунингдек, ўқишни тугатганларидан сўнг Ватанга қайтиб, юртимиз тараққиёти ва халқимиз саломатлигини сақлашга ҳисса қўшиш истакларини ҳам билдиришди.

Ўхшаш янгиликлар