• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Украина Миллий банки 2024 йил апрель ойи учун инфляция ҳисоботини эълон қилди, унда сўнгги икки йил ичида мамлакатда 15 ёшдан 70 ёшгача бўлган ишчи кучининг сони чоракдан кўпроққа қисқаргани айтилади. Миллий банк бунга сабаб муҳожирлар оқими ва Украинада бўлаётган сафарбарлик билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

“Ушбу қисқаришнинг деярли ярми ташқи муҳожирларнинг меҳнат ресурсларини тарк этиши билан боғлиқ. Мобилизация, демографик йўқотишлар ва ишғол ҳам муҳим роль ўйнади”, — дейилади Украина Миллий банки ҳисоботида. Украинанинг барча ҳудудларида ишчи кучининг қисқариши кузатилди, бироқ у жанговар ҳаракатлар фаол бўлган ҳудудларда кўпроқ сезилди.

Маълумот ўрнида, 16 апрель куни Украина президенти Владимир Зеленский сафарбарликни кучайтириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Кўп ўтмай, мамлакат ҳукумати Украинадан ташқарида ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларга ички ва хорижий паспортларни беришни тақиқлади. 23 апрелдан бошлаб ҳарбий ёшдаги украиналикларга нисбатан барча консуллик ҳаракатлари тўхтатилди.

Охирги икки йил давомида украиналик қочқинлар яшаб келаётган бир қатор Европа давлатлари Украина ҳукуматини қўллаб-қувватлаб, ҳарбий ёшдаги қочқинларни ўз ватанларига қайтаришга кўнгилли ёрдам беришди. Литва мудофаа вазири Лауринас Касчиунас Украина ҳукуматига мамлакатни тарк этган ҳарбий хизматчиларни қайтаришда ёрдам бериш зарурлигини маълум қилди. Унинг полшалик ҳамкасби Владислав Косиниак-Камиш ҳам худди шундай ташаббус билан чиқди.

Ўхшаш янгиликлар