• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Россия армияси Украинадаги урушда 150 минг аскарини йўқотди, деди Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне.

“Россиянинг ҳарбий муваффақиятсизлиги аллақачон аён. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Россиянинг ҳарбий йўқотишлари 500 минг кишини ташкил этади, шундан 150 минг киши ҳалок бўлган”, — деди у “Новая газета”га берган интервьюсида.

У, шунингдек, аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрон таклиф қилганидек, Украинага қўшин юбориш имкониятини ҳам инкор этмади.

“Россия тушуниши керакки, Европада тинчлик таҳдид остида бўлса ва ватандошларимизнинг хавфсизлиги хавф остида бўлса, ҳеч қандай чекловлар йўқ ва ҳеч қандай имконият истисно қилинмайди”, деди Стефан Сежурне.

Унинг қўшимча қилишича, Париж Россиянинг музлатилган активлари бўйича фоиз ставкаларидан тушган маблағни Украина мудофаасини молиялаштириш учун ишлатмоқчи.

“Франция ҳақиқатдан ҳам олдинга боришни истайди: фоиз ставкалари ошиб бораётган бир шароитда бу активлар 2023 йилда 4 миллиард еврога яқин даромад келтирди. Биз улардан Украинани мудофаа қилиш ва тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларни молиялаштириш учун фойдаланишни таклиф қиламиз”, — деди вазир.

Ўхшаш янгиликлар