• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23.1°C
Detail image

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди.

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, Яшнобод туманида оқова сув тизимини яхшилаш борасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Шу сабабли, 30 апрель санасидан тахминан бир ой муддатга Катта Олмос кўчасидан Илғор шоҳкўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилган.

Транспорт воситалари ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади.

Ўхшаш янгиликлар