• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида 23 апрель куни ўтказилган профилактик тадбирлар давомида ўзи билан тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

30 ёшли Х.А. бошқарувидаги Spark автомашина тўхтатилиб, ҳужжатларини текшириш давомида ўзини тутиши ва гап сўзидан ходимларда шубҳа уйғотган.

Холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилганда автомашина салонидан жигарранг, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир туман ИИО ФМБга топширилган.

Ўхшаш янгиликлар