• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25.7°C
Detail image

Аввалроқ, Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Терговга қадар текширув натижасида 2016 йилда туғилган Y.M. ва Sh.U. ларнинг қўлларини кафт қисмини устки қисмига бурама мих (саморез)ни бир неча марта тиқиб келиб, ўқувчиларни қийнаб, уларга тан жароҳатлари етказганлиги аниқланган.

18 апрель куни Сергели тумани ИИО ТБ томонидан S.R. га (2002 йилда туғилган) нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов доирасида қўлига игна санчилганлиги айтилган 1-синф ўқувчиларига суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар