• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Тошкентда жамоат тартибини назорат қилувчи робот синов режимида ишлай бошлади.

Воқеа гувоҳлари пойтахт кўчаларида камера ва милтилловчи чироқлар билан жиҳозланган тўрт ғилдиракли роботни пайқади. Робот профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасини бажаради. 

У шаҳар ва қишлоқ жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. Тўрт ғилдиракли ёрдамчи ГПС тизими, ёзиб олиш функциясига эга юқори аниқликдаги 180 ва 360 даражали камералар билан жиҳозланган. Маёқ қоидабузарликлар ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган.

Машина барча турдаги ҳуқуқбузарликларни, ҳатто чиқиндини нотўғри жойга ташлашни ҳам ёзиб олиши мумкин. Улар ҳақидаги маълумотлар профилактика инспекторининг планшетига юборилади. 

Ўхшаш янгиликлар