• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 15 апрель куни номаълум шахслар томонидан юзларига ниқоб таққан ҳолда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманининг 8-мавзесида махсус қурилиш техникасидан фойдаланиб, кўп қаватли аҳоли яшаш ҳудудида кўп йиллик дарахтларни қасддан нобуд қилганликлари бўйича хабарлар тарқалди.

Прокуратура органлари томонидан мазкур хабар асосида текшириш ўтказилмоқда.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш ишлари амалга оширишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ўхшаш янгиликлар