• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Водий—Тошкент йўлида юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2 март куни соат тахминан 10:30 ларда 33 ёшли А.Ш. бошқарувида бўлган “Оҳангаронцемент” АЖга тегишли Hоwо русумли махсус юк автомашинаси Олмалиқ—Тошкент автомобиль йўлининг Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 28-километрида, ўзи билан бир йўналишда келаётган ҳайдовчи 28 ёшли И.Б. бошқарувида бўлган Sany Semi Triler Tractor русумли юк автомашинасига (тиркамаси билан) урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган. 

Натижада иккала транспорт воситаларига техник шикаст етган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар