• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Тошкент вилоятида мижозининг сочини зўравонлик билан калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди

Маълум қилинишича, сартарошнинг ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўпчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Шундан сўнг, сартарош ва ҳолатни тасвирга олган унинг тенгдоши ИИБга чақирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.

“Аниқланишича, мазкур воқеа 2022 йилнинг октябрь ойида содир бўлиб, бугунги кунга қадар ички ишлар органларига мурожаат ёки шикоят аризаси келиб tushmagan.Hozirda сартарошлик билан шуғулланувчи 34 ёшли шахс ва воқеани видеотасвирга олган унинг тенгдоши туман ИИБга олиб келиниб, профилактик суҳбат ўтказилди ҳамда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди”, деган Бобур Тўлаганов.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани судининг қарори билан сартарошга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Жараённи видеотасвирга олган фуқаро эса жаримага тортилган.

Ўхшаш янгиликлар