• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image

Исроил Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрида ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўраётган бир пайтда аҳолини бу шаҳардан эвакуация қила бошлади. Исроил ҳарбийлари 6 май, душанба куни Миср билан чегарада жойлашган Рафаҳ шарқий қисми аҳолисини "кенгайтирилган гуманитар ҳудуд" – Ўрта Ер денгизи соҳилида бир неча километр шимолда жойлашган Ал-Мавози лагерига кўчиб ўтишга чақирди.

Исроил армияси Рафаҳ аҳолисини эвакуация ҳақида араб тилида плакатлар, смс, телефон қўнғироқлари ва ОАВ орқали хабардор қилаётганини билдирди. 

"Бугун эрталаб биз Рафаҳ шарқий қисми аҳолисини вақтинча эвакуация қилиш учун операция бошладик", деди Исроил ҳарбий воизи онлайн-матбуот анжуманида ва эвакуация 100 мингга яқин одамни қамраб олганини қўшимча қилди.

ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги сўнгги таянч нуқтаси

Қоҳирада Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва фаластинлик маҳбуслар эвазига гаровга олинганларни озод қилиш бўйича олиб борилган билвосита музокаралар муваффақиятсиз якунланди. Рафаҳда 1,2 миллионга яқин фаластинлик Исроил армияси ва ҲАМАС кучлари ўртасидаги жанглардан бошпана топган. Исроил ҳукумати Рафаҳни ҲАМАСнинг Фаластиндаги сўнгги таянч нуқтаси деб ҳисоблайди ва қолган жангчи гуруҳларни мағлуб этиш ниятида. Рафаҳда исроиллик гаровга олинганлар ҳам борлиги тахмин қилинмоқда. 

Иттифоқчилар кўп сонли тинч аҳоли қурбон бўлишидан ташвиланиб, бир неча ой давомида Исроилни Рафаҳдаги ҳарбий ҳаракатлардан тийилишга чақирмоқда, бироқ Исроил ҳужумни ҲАМАС ҳарбий салоҳиятини мағлуб этиш учун муҳим деб атайди ва акс ҳолда гуруҳ урушдан кейин кучайишини таъкидлайди. 

Бир кун аввал ҲАМАС жангчилари Исроилнинг Керем-Шалом чегара пунктига ракета зарбалари бериб, уч исроиллик аскарни ўлдирди. Керем-Шалом - Исроилдан Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун энг муҳим чегара назорат пункти ҳисобланади. Ҳужумдан кейин Исроил уни гуманитар юк ташиш учун ёпди ва ракеталар отилгани тахмин қилинган Рафаҳ яқинидаги аҳоли пунктига жавоб зарбаларини берди. Тўққиз фаластинлик ҳалок бўлгани хабар қилинган. 

Ўхшаш янгиликлар