• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Фаластинни қўллаб-қувватлаган талабалар намойишлари АҚШда 700 дан ортиқ одамнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Қайд этилишича, “талабалар фаоллигининг янги тўлқини” ва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари 18 апрель куни ҳудудда чодир лагери қурган намойишчиларни тарқатиб юбориш вақтида 108 кишининг полиция томонидан ҳибсга олинишига сабаб бўлган.

Нашр маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Бостондаги (Массачусетс штати) Эмерсон коллежи ҳудудидаги чодир лагерини йўқ қилиш вақтида 118 киши, Бостонда жойлашган Шимоли-шарқий университетда 102 нафар киши ҳибсга олинган. Техас университети, Блумингтондаги Индиана университети, Атлантадаги Эмори университети ва Аризона штат университетида ўнлаб талабалар ҳибсга олинди.

Ўхшаш янгиликлар