• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Тел-Авивдаги ҳукуматга қарши йирик намойишдан сўнг жамоат тартибини бузгани учун етти кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Исроил полицияси матбуот хизмати хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, акциянинг ўзи мувофиқлаштирилган ва воқеасиз ўтган, намойишчиларнинг аксарияти тинч йўл билан тарқалиб кетган. Бироқ намойиш ўтказиладиган жойга туташ кўчалардан бирида кичик бир гуруҳ намойишчилар тўпланиб, транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит беришга уринган. Намойишчилар пиротехника воситаларини ёқиб юборган ва полиция буйруғига бўйсунмаган, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Тел-Авивда шанба куни кечқурун шаҳар шарқидаги ҳукумат бинолари мажмуаси ҳудудида оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари ҳукуматдан Ғазо секторида гаровга олинганларни зудлик билан озод қилишни ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишни талаб қилди.

Ўхшаш янгиликлар