• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Тбилисида хорижий агентлар ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Парламент биноси яқинида тўқнашувлар содир бўлди

Намойишчилар парламентнинг асосий эшиги олдида тўпланиб, саҳнага чиқишга ҳаракат қилишди. Полиция уларга рухсат бермади, шундан сўнг тўқнашувлар бошланди. Агентлик мухбирининг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари намойишчиларга қарши қалампир газидан фойдаланган.

Аввалроқ, Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе хорижий агентлар тўғрисидаги қонун Европа Иттифоқи (ЕИ)даги такаббур сиёсатчиларнинг ёлғонларини йўқ қилишини айтган эди. Кобахидзе Европа Иттифоқи дипломатик хизмати раҳбари Жозеп Боррел фаолияти ҳақида алоҳида гапириб, уни танқид қилди.

Ўхшаш янгиликлар