• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигининг муҳим йўналишлари хусусан, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида алоқаларни ривожлантириш, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот давомида инвестициявий, товар ва хизматлар бозори,  тоғ-кон саноати, энергетика, ахборот технологиялари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди. Бунда Юта штати бизнес доиралари билан ўзаро манфаатли аниқ лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудларимиз ўртасида шерикликни йўлга қўйиш ва алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Суҳбат чоғида шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш, меҳнат муносабатлари ва миграцияси, соғлиқни сақлаш, таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ижтимоий лойиҳаларни фаоллаштириш масалалари томонлар эътибор марказида бўлди. 

Стюарт Адамс Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб бораётгани ва уларни юксак баҳолашини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, қатор йўналишлар хусусан, бизнес ва тадбикорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳаларда ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида Юта штати Сенати бор имкониятларни жалб қилишга тайёрлигини, етакчи компаниялар раҳбарлари бунга қизиқиш билдираётганини қайд этди.

Учрашувда парламентлараро мулоқотни янада ривожлантириш, маҳаллий вакиллик органларининг ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ўзаро тажриба алмашишга келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар