• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +30°C
Detail image

Пойтахтда бадиий гимнастика бўйича ўтаётган жаҳон кубогида ҳамюртимиз Тахмина Икромова муваффақиятли иштирок этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиси бўлган Тахмина Икромова мусобақанинг кўпкураш дастурида  135 балл жамғариб кумуш медалга сазовор бўлди. Энди у бугун, 28 апрель куни яккалик йўналишидаги 4 хил турдаги машқларнинг финал дастурида медаллар учун курашни давом эттиради.  

Мусобақанинг кўпкураш баҳсларидаги натижалар билан танишинг:

Олтин: Даря Варфоломеева (Германия) - 135.95;

Кумуш: Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 135.00;

Бронза: Боряна Калейн (Болгария) - 133.25. 

Ўхшаш янгиликлар