• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар вояга етмаган болалар ва 3 нафар аёл вафот этди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 21 апрель куни 17:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани, “Инкабод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга Бойсун—Дуоба 4Н-1613 автомобиль йўлнинг 7-километрида 1974 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas автомашинасида одам ташиш қоидаларига амал қилмай, 8 нафар йўловчи билан туман маркази томон бир неча километр тик нишабликда ҳаракатланиши натижасида транспорт воситасининг тормоз тизимида носозлик юзага келган. 

Оқибатда йўлнинг хавфли бурилиш қисмига етиб келгач, бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетган ва шу яқин атрофдаги ҳовлининг молхонасига бориб урилган. 

ЙТҲ натижасида автомашина салонида бўлган 3 нафар вояга етмаган бола ва 3 нафар аёл вафот этиб, ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бойсун тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар