• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Юртимизда тиббий бригада дояси штатлари жорий қилиниши бирламчи тизимда оналар ва болалар саломатлигини сақлаш борасидаги ишларни янада кучайтирди. Ўтган вақт мобайнида уларга зарур кўрсатмалар ва фаолиятнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилди.

Президентимизнинг 2023 йил 8 сентябрдаги “Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда 2023 йил 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарёда жами 892 нафар тиббий бригада дояси “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида ўқитилди.

2023 йил 15 ноябрдан 2024 йил 13 апрелгача 4 босқичда ташкил этилган ушбу ўқувлар:

— Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази;
— Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази томонидан Туркиянинг Истанбул университети ҳамда Беларусь давлат тиббиёт коллежи билан ҳамкорликда ўтказилди.

Маълумот ўрнида патронаж доялари учун 756 кредит соатга мўлжалланган ўқитиш дастурининг 144 соати режа асосида бюджет маблағлари ҳисобидан ишдан ажралган ҳолда амалга оширилди.

Мустақил амалиётнинг 576 кредит соати эса дояларнинг иш жойларида ташкил этилди.

Курс якунидаги имтиҳонолди тайёрланиш ва якуний назорат учун ишдан ажралган ҳолда 36 кредит соат ажратилди.

Айни пайтда Латвия ва Беларусь Республикасидан келган мутахассислар томонидан халқаро стандартлар асосида тайёрланган 44 нафар маҳаллий тренер қашқадарёлик дояларни якуний синовдан ўтказмоқда.

Имтиҳон натижаларига кўра патронаж дояларига тегишли ихтисослик бўйича сертификат тақдим этилади.

Ўхшаш янгиликлар