• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форумида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Максим Орешкинни қабул қилди.

Учрашув аввалида Максим Орешкин давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда форумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Товар айирбошлаш барқарор суръат билан ўсаётгани, саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа тармоқларда муҳим лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Жорий йил 22-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтган навбатдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси якунлари юксак баҳоланди.

Юқори технологиялар, таълим, спорт, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Ўхшаш янгиликлар