• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +22°C
Detail image

Санкт-Петербургнинг Адмиралтейск райони маъмурияти Подолская кўчасидаги уйда чиққан ёнғин вақтида бир неча кишини қутқариб қолган ўзбекистонлик ишчига (дворник) миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда район раҳбари Сергей Оверчук "ВКонтакте"даги саҳифасида маълум қилган.

Хабарда аниқлик киритилишича, кўча тозаловчи ишчига "ёш адмиралтейсклик" томонидан Олимжон учун махсус чизилган, район манзараси акс этган картина совға қилинган.

"Адмиралтейск райони ўт ўчириш хизмати қисмида район раҳбари Сергей Оверчук ёнаётган уйдан одамларни қутқарган дворникка миннатдорчилик билдирди. Дворник Олимжон Ибрагимов уйлардан бирининг деразасидан чиқаётган оловни кўрган ва ўт ўчирувчиларни чақирган. Унинг ўзи дренаж трубаси бўйлаб карнизга кўтарилган ва аёллар у ерда туришига, кейин ўт ўчирувчилар зинапояси бўйлаб тушишига ёрдам берган", – дейилади район маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Оверчук ўз саҳифасида жойлаштирган суратларда Иброҳимовга фахрий ёрлиқ ҳамда иш кийими ҳам берилганини кўриш мумкин.

Ўхшаш янгиликлар