• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image

Россия ҳукуматининг Telegram’даги расмий каналида айтилишича, шакар экспортини тақиқлаш “ички озиқ-овқат бозори барқарорлигини сақлаш”га қаратилган.

Россия ҳукумати мамлакатдан қамиш ва лавлаги шакарини, шунингдек, кимёвий тоза сахарозани экспорт қилишни вақтинчалик тақиқлашни жорий қилди. Қарор "ички озиқ-овқат бозори барқарорлигини сақлашга қаратилган”, деб хабар берди Россия ҳукуматининг 3 май, жума куни расмий Telegram канали. Чекловлар камида 2024 йил 31 августгача амал қилади.

Тақиқлашдан истиснолар Евросиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕОИ) мамлакатларига тегишли - Россия ҳукумати уларга маълум ҳажмларда шакар етказиб беришга рухсат берди. Шундай қилиб, ёз охиригача Қозоғистонга 120 минг тонна, Қирғизистонга 28,5 минг тонна, Арманистонга 28 минг тонна, Беларусга 5 минг тонна шакар етказиб беришга рухсат берилган.

Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги март ойида Россиядан шакар экспортини чеклашни таклиф қилди. Таъкидланишича, Россия шакари "дунёдаги энг арзонларидан бири бўлиб, жаҳон бозорида унга бўлган талабни рағбатлантиради". Россия ҳукумати маълумотларига кўра, 2023 йил 1 августдан 2024 йил февраль ойи охиригача Россия Федерацияси 700 минг тоннадан ортиқ шакар экспорт қилган - бу ўтган йилга нисбатан 3,3 баравар кўп. Бу даврда Туркманистон, Афғонистон, Туркия, Шимолий Корея ва Сенегал каби давлатлар Россиядан шакар импорт қила бошладилар, дея таъкидлади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Ўхшаш янгиликлар