• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Россия президенти Владимир Путин 3 май куни Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан телефон мулоқотида Душанбедаги ҳукумат етакчисини Москвада ўтказиладиган 9 май парадига таклиф этган. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида маълум қилинди.

Икки мамлакат раҳбарлари Москвада Ғалаба кунига бағишланган тантанали тадбирларда биргаликда иштирок этиш масаласини муҳокама қилишган. Шунингдек, тожикистонлик мигрантларга бўлган муносабат борасида ҳам фикрлар алмашилган.

Манбада айтилишича, ишбилармонлик ва конструктив руҳда ўтган учрашувда икки томонлама долзарб мавзулар, жумладан, террорчилик таҳдидига қарши курашиш, шунингдек, миграция соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилган. Шу нуқтайи назардан, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштиришга келишиб олинган.

Телефон мулоқотида, шунингдек, Тожикистон ва Россия етакчилари сўнгги пайтларда айрим кучлар томонидан Россиядаги, жумладан, Тожикистондан келаётган меҳнат муҳожирлари атрофидаги вазиятни сунъий равишда кучайтиришга қаратилган уринишлар фаоллашаётгани ҳақида ҳам фикр билдирган. Президентлар ушбу ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар бостирилишига ҳамда икки халқ ўртасидаги вақт синовидан ўтган дўстлик муносабатларига путур етмаслигига ишонч билдирган.

Ўхшаш янгиликлар