Коул Палмер "Эвертон"га қарши ўйинда покер қайд этди ва Премьер-лига тўпурарлари пойгасида пешқадамга айланди.
Қуйида ушбу рўйхатдан жой олган футболчилар келтирилган:
4-6 ўринлар - Доминик Соланке
"Борнмут" форварди АПЛнинг 32 та учрашувида 17 та гол урди.
4-6 ўринлар - Муҳаммад Салоҳ
"Ливерпул" ҳужумчиси 26 ўйинда 17 та гол урган.
4-6 ўринлар - Александр Исак
"Нюкасл" форварди 24 учрашувда 17 та голга муаллифлик қилган.
3-ўрин - Олли Уоткинс
“Астон Вилла” ҳужумчиси 23 учрашувда рақиблар дарвозасига 19 та гол киритган.
1-2 ўрин - Коул Палмер
"Челси" ҳужумчиси 28 ўйинда 20 та гол урган.
1-2 ўрин - Эрлинг Ҳолланд
"Манчестер Сити" ҳужумчиси мавсум бошидан бери 26 учрашувда 20 та гол урди.