• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

“Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра,  пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида:

- тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;

- республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;

- республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.

Президент фармонида назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони «E-auksion» электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар